Шаҳрисабз туманидаги «Пахтакор» МФЙ раиси Telegram`даги гуруҳда ишсиз фуқароларни пахта теришга чақириб, келмаганларга бола пули берилмаслигини айтди. Ҳолат бўйича маҳалла раисига чора кўрилди, у фуқароларни мажбурий меҳнатга ундагани учун 18,7 млн сўм жаримага тортилди.
Асакадаги 37-мактабда ўқитувчилар оғир қурилиш ишларига жалб қилингани, иш жараёнида ўқитувчилардан бири жароҳатлангани хабар қилинганди. Маълум бўлишича, ўқитувчилар дарс соатлари қисқариб кетишидан қўрқиб, мажбурий меҳнатга рози бўлган. Мактаб директори 35 млн сўм жаримага тортилди.
Асака туманидаги 37-мактабда ўқитувчилар оғир қурилиш ишларига жалб қилинди. Хабар берилишича, иш жараёнида мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси йиқилиб, қўли синган. Улар ишга мактаб директорининг топшириғи билан чиққан.
Поп туманидаги 43-мактаб директори таътил пайтида ўқитувчиларга ўт-ўлан юлдирди. Унинг айтишича, «сайлов жараёнлари назорати учун келганлар ободонлаштиришни кўради». Бандлик вазирлигининг маълум қилишича, директор 17 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.
Поп туманидаги боғчада муассаса директори ходимларни хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларга жалб қилгани аниқланди. Унга нисбатан маъмурий жарима қўлланилди.
Тошкент вилояти ССБ бошлиғи Улуғбек Абдуғаниев вилоят раҳбарлари ҳудудларда рейд ўтказаётганини айтиб, уялтириб қўймаслик учун «ўзини эркакман деган ҳар бир шифокор»га ҳашарда қатнашишни буюрди. У топшириғини ходимларнинг шартномасида оммавий тадбирларда қатнашиши кўрсатилгани билан изоҳлади.
Қўшкўпир туманида 19-мактаб ўқувчиларини шоли ўримига жалб қилган фермер суд қарори билан 3,3 млн сўм жаримага тортилди. Аввалроқ болаларни мактаб директори мажбурий меҳнатга жалб қилгани айтилганди, бироқ ҳолат ўз тасдиғини топмаган.
Қўшкўпир туманида 19-мактаб ўқувчилари шоли ўримига жалб қилингани аниқланди. Болаларнинг айтишича, уларни далага мактаб директори юборган. Директор ва шоли эккан фермер эса туғишган ака-укалар бўлиши мумкин. Мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси ҳолат назоратга олинганини билдирди.
Ўзбекистонда аноним сўровда қатнашган 5000 га яқин ўқитувчининг 78 фоизи раҳбарият қўшимча мажбурият юкланмаганини маълум қилди. 15 фоизи Open budget лойиҳаси учун овоз тўплашга, 7 фоизи эса маҳаллий ҳокимият органлари томонидан оммавий тадбирларга жалб қилинганини билдирди.
Яшнобод туманидаги 149-мактаб директори ўқитувчиларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларига жалб қилган учун жаримага тортилди.
Косон туманидаги 20-мактаб директори ўқитувчи ва ишчи ходимларни таъмирлаш ишларига жалб этгани аниқланди. Директорга нисбатан 33 млн сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланди.
Янгибозор туманидаги 28-мактабда ўқитувчилар мактабни тозалашга жалб қилинди. Бу топшириқни бергани учун директорга нисбатан маъмурий жарима қўлланди.
Президент қарори билан «Ташаббусли бюджет» лойиҳаси учун раҳбарларнинг мажбурий овоз йиғиш бўйича ходимларга топшириқ беришлари тақиқланади. Бундай ҳолат мажбурий меҳнатга жалб қилиш сифатида баҳоланади. Лойиҳа доирасида овоз тўплаш ва ғолибларни аниқлаш механизми танқидий кўриб чиқилади.
Мажбурий меҳнатга қарши курашиш комиссияси айрим соҳа вакиллари, жумладан, ўқитувчилар «Ташаббусли бюджет»га овоз беришга мажбурланаётганини ўрганмоқда. Халқ таълими вазири ҳам педагоглар жараёнга жалб этилмаслигини маълум қилган. Шундай ишлар ортидан Оққўрғонда мактаб директори ишдан бўшатилган.
Сурхондарё вилояти Ангор туманида ўқитувчиларга «Ташаббусли бюджет» учун овоз йиғишга мажбурий топшириқ берилгани айтилмоқда. Ҳилола Умарова ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлашга йўл қўйилмаслигини маълум қилди. Вазирнинг таъкидлашича, ҳолат бўйича ўрганиш ишлари бошланган.
Президент Администрацияси шўъба мудири Саида Мирзиёева ўқитувчиларга вазифасидан ташқари ишларни юклайдиганларни маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиш бўйича қонун лойиҳаси ишлаб чиқилиб, тез орада қабул қилиниши кутилаётганини маълум қилди.
АҚШ Меҳнат вазирлиги Ўзбекистондаги пахта корхоналари салоҳиятини халқаро меҳнат стандартлари ва муносабатларига мослаштириш мақсадида $2 млн грант ажратади.
Президент Администрацияси раҳбари Сардор Умурзаков пахта теримида мажбурий меҳнатга ҳамда бюджет ташкилотлари ходимларидан ҳашарчилар учун пул йиғишга йўл қўйган раҳбарларни «ҳеч иккиланмасдан зудлик билан жиноий жавобгарликка тортиш» кераклигини маълум қилди.
Тармоқларда пахта теришга турли соҳа ходимлари мажбурий жалб этилаётганига оид хабарлар тарқалди. Мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси бунинг учун жиноий жавобгарлик белгиланганини эслатди. Мажбурий меҳнатга дуч келганлардан эса 1176 ва 1092 ишонч рақамларига мурожаат қилиш сўралмоқда.
Олмаотада паспортлари олиб қўйилиб, мажбурий меҳнатга жалб қилиш мақсадида ушлаб турилган 10 нафар Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг